Пекиндаги ветеринария Хитойда маймун вируси (Monkey B Virus (BV)) юқтирган биринчи одам ушбу касалликдан вафот этганини тасдиқлади. Ҳозирча у билан алоқада бўлганлар соғлигига таъсир этувчи бирор хавф аниқланмаган, дея хабар бермоқда “Global Times” нашри.

Маълум қилинишича, 2021 йил март ойининг бошида одамсимонлар туркумига кирмайдиган маймунлар бўйича тадқиқот олиб борувчи муассасанинг 53 ёшли эркак ветеринари қайт қилишнинг дастлабки аломатларини бошидан кечирган. Ушбу ҳодисадан 1 ой аввал у иккита ўлик маймунни ёриб кўрган.

“Хитой CDC Weekly English Platform Chinese Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази унинг вирус юқтирганини аниқлади. Ветеринар бир нечта шифохоналарга даволаниш бўйича мурожаат қилган ва охир-оқибат 7 май куни вафот этди”, дейилади журналда.

Унда айтилишича, илгари Хитойда ўлимга олиб келадиган ва ҳатто клиник жиҳатдан ноаниқ бўлган BV инфекциялари бўлмаган. Шунинг учун, касалликдан вафот этган ветеринар ҳодисаси Хитойда BV инфекцияси билан касалланган биринчи одам ҳисобланади.

Тадқиқотчилар ветеринария шифокорининг мия омурилик суюқлигини апрель ойида анализ қилишган. Текширув натижасига кўра, унда Monkey B вируси аниқланган. Биринчи марта 1932 йилда кашф этилган маймун вируси Макака туркумидаги маймунларда қайд этилган. Мазкур касаллик тўғридан-тўғри алоқа ва танадаги секрецияларни алмаштириш орқали юқиши мумкин. Унинг ўлим даражаси 70 фоиздан 80 фоизгача деб белгиланган.

Шунингдек, журналда маймунлардаги BV вируси касбий ишчилар учун потентсиал хавф туғдириши мумкинлиги айтилмоқда. Муайян патоген-резус колонияларини ишлаб чиқиш пайтида вирусни йўқ қилиш ва Хитойда лаборатория макакалари ва касбий ишчиларида кузатувни кучайтириш зарурлиги айтилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *