Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида 12 июль куни ноодатий уч бошли чақалоқ туғилди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, аёл соғлом ҳомиладорликни бошдан кечирган ва туғруқ жараёни ҳам яхши ўтган. Уч бошли бўлишига қарамай чақалоқ ҳамда унинг онаси туғруқ жараёнидан кейин ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Шу билан биргаликда икки қўшимча бош тўғридан-тўғри унинг “нормал” бошининг орқа қисмига бириктирилган ва ҳатто сочлари ҳам бор. Энди боланинг оиласи бу болани Худонинг ер юзидаги тимсоли деб қарор қилган кўплаб зиёратчилардан келишидан азият чекмоқда.

Таъкидланишича, ҳиндуизмда Тримурти тушунчаси мавжуд, бу ҳинд пантеонининг учта асосий худоларини (Яратувчи Браҳма, Ҳимоячи Вишну ва Шива йўқ қилувчи) бир бутунга бирлаштирган учлик.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 27 июнь куни Самарқанд вилоятида икки бошли чақалоқ туғилганди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *