Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш” Демократик Партияси МК раиси Алишер Қодиров Ўзбек-Хитой ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг иккинчи дозасини қабул қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram саҳифасида маълум қилди.

Вакцинанинг иккинчи дозасини ҳам қабул қилдим. Эмланмаганлар ўз соғлигини хавфга қўйиш билан бир қаторда вирус тарқатувчи ҳамдир. 20 кундан кейин, камида 2 йил давомида ҳеч кимга вирус мен орқали юқмайди. Бу мени хотиржам қилмоқда… Ҳозирги шароитда вакцина ўзимизни ва бошқаларни ҳимоя қилиш учун ягона чора”, – деб ёзди Қодиров.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, аввалроқ депутат вакцина олмаганларнинг эркини чеклаш кераклиги ҳақида айтган эди.

Вакцина олишга мажбур эмассиз. Лекин, хавфсизликни таъминлаш асосий вазифаси бўлган, бизнинг ишончимиз билан ваколатли бўлган ҳукумат, эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида, эмланмаганларнинг эркини чеклаши керак”, – деб ёзган эди.

Шунингдек, Олий Мажлис Мажлис қонунчилик палатаси ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Расул Кушербаев ҳам бир неча кун олдин ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини қабул қилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *