Аввалроқ автоҳалокатга учраб, вафот этгани хабар қилинган ММА оғир вазнли жангчиси Мурод Хонтўраев — жаҳон чемпиони бўлиб, «Осиё айиғи» лақаби билан дунёга танилган. У 15 та жанг ўтказиб, улардан 12 тасида (8 тасини нокаут билан) ғалаба қозонган. 2 та жангда мағлубиятга учраган.

Ҳозиргача Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти лавозимида фаолият юритиб келган спортчи 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

У ўзининг профессионал карьерасини 2013 йилда бошлаган. Мурод Игор Чернавский, Асланбек Хасиков, Никита Радчук каби рақиблар билан жанг қилган, шунингдек, WEF, AP, LS каби турнирлар қатнашчиси ҳисобланади.

25 августда бўлиб ўтадиган турниримизнинг энг чиройлик жангига шу арслонни топширамиз“, дея 17 июнда ўзининг Instagram саҳифасида ушбу постни қолдирган Мурод Хонтураев (Фото- Видео).

Фото: Instagram

2021 йилнинг 4 июлида у ўзининг 34 ёшини қарши олган эди – (Видео)

Фото: Instagram
Фото: Марҳумнинг Instagramидаги сўнгги пости

Instagram, Facebook, You tube ларда ёзишади ‘рақиби ундоқ экан, рақиби бундоқ экан' деб. Мактабда ҳам жисмоний тарбия дарсларига чиқмаган болаларнинг гапи бу. Спорт билан шуғулланиб юрган одам ҳеч қачон рақибини паст кўрмайди. Аллоҳ берган омад билан ғалаба қозонилади. Дунёда одамлар бир-бирларини ҳурмат қилишлари керак“, деган эди ММА жангчиси MY5 телеканали бошловчиларига берган интервьюсида.

У, шунингдек, телеканальга берган яна бир интервьюсида: «Мендан қўрқиш керак эмас. Кимнингдир ҳаққини емасам, урмасам. Табиатан мен шундай инсонманки, ҳаракат қиламан ҳеч кимнинг кўнглини оғритмасликка. Кимларнинг кўнглини оғритган бўлсам, ҳаммасидан узр сўрайман», деган.

Бугунги бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этган 34 ёшли ММА жангчиси Мурод Хонтураевнинг оила аъзоларигa Effect.uz жамоаси чуқур тазия билдиради. Маълумотларга қараганда, жаноза маросими аср намозидан сўнг бўлиб ўтади, Мархум Мурод Хонтўраевнинг жасади уйига олиб кетилган, Аллоҳ раҳматига олсин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *