Ўзбекистонлик ишчилар Байкал-Амур темир йўлини модернизация қилишга жалб қилинади, дея хабар бермоқда “Спутник” нашри.

“Россия темир йўллари” матбуот хизмати маълумотларига кўра, темир йўл соҳасида мутахассислик бўйича ўқиган (дипломга эга), ушбу касб бўйича ишлаган ва тегишли тажрибага эга бўлган ва рус тилини биладиган кишилар ишга олинади.

Ишга танлов Беларусь, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида бўлиб ўтади. Россияга жўнаб кетишдан олдин ишчилар ПЦР-тестидан ўтиши керак.

Айни пайтда Россиянинг турли ҳудудларида “Россия темир йўллари” маълумотлар базасида 158та бўш иш ўринни мавжуд. Масалан, Амур ва Забайкал вилоятларида темир йўл устасига 141 минг рубл (20 221223,13 сўм) маош таклиф қилинмоқда. Москвада эса етакчи муҳандис лавозимига мутахассис қидирилмоқда – маоши 123 минг рубл (17 639790,39 сўм).

Балашихада локомотив бригадалар инструктори – ҳайдовчи керак. Бундай мутахассисга 100 минг рубл (14 341293,00 сўм) ойлик таклиф қилинмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *