Шайхонтоҳур туманида “Дўстлик” клуби ҳам ўзбек футболини ривожлантириш мақсадида ўз академияси ва уй стадиони ташкил қилди. Клуб ҳудудида жамоанинг базаси жойлашган бўлиб, ёнида битта стандарт ва битта кичик стадион барпо этилди. Ушбу тадбирда Effect.uz сайтининг журналистлари ҳам иштирок этишди.

Очилиш маросимининг илк қисмида ёш футболчилар учун кичик футбол учрашуви ташкил этилди ва келажакларимиз ўзаро майдонда баҳс олиб боришди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида эса Тошкент шаҳар чемпионати 2-лигасидан ўрин олган “Дўстлик” ва “Сергели” жамоалари ўртасида ўйин бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида тадбирда иштирок этган ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев, ЎФА болалар, ўсмирлар, оммавий футболини ривожлантириш ва мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Маъмур Саидқосимов шундай имкониятлар яратиб берган “Дўстлик” жамоасининг раҳбари Ниғаматов Жўрабекга миннатдорчилик билдирдилар.

“Дўстлик” клуби 2020 йилда ташкил қилинган бўлиб, ҳозирда U-18 ва турли ёшдаги жамоалари ҳам ташкил қилинган.

“Дўстлик” иккинчи лигада кураш олиб бормоқда. Клуб ҳозирги вақтгача бошқа жамоаларнинг стадионини ижарага олиб, уй учрашувларини ўтказиб юқори ўринларни эгаллаб турган эди. Энди клубнинг асосчиси Ниғматов Жўрабек томонида янги стадион қуриб берилди.

Ушбу тадбирдан сўнг “Дўстлик” клуби асосчиси  Ниғаматов Жўрабек ва Effect.uz ахборот агентлиги ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Ушбу ҳамкорликдан кўзланган мақсад таниқли шахслар ўртасида ҳар ой футбол мусобақасини ўтказиш назарда тутилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *