Ўзбекистонда 1 миллиондан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди. Бу хақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

17 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 124 179 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 98 702 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 14 518 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 10 959 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 5 645 153 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 3 544 032 нафарни,
  • 2-босқичда эмланганлар 1 534 789 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 566 332 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 007 993 нафарни ташкил қилмоқда. 17 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни: Фарғона вилояти (23 802 доза), Наманган вилояти (16 315 доза), Самарқанд вилояти (11 940 доза) банд қилди. Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар: Фарғона вилоятида 730 720 доза, Наманган вилоятида 727 124 доза, Андижон вилоятида 629 418 дозани ташкил қилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *