Японияда Олимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимлари бўлиб ўтадиган Токио миллий стадионида аёлни зўрлаганликда гумон қилинаётган 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди. Бу ҳақда Kyodo агентлигига таяниб ТАCC хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, аёл Олимпия ўйинларини ўтказиш билан алоқадор. Ҳибсга олинган шахс стадионда ОАВ ходимларини озиқ-овқат билан таъминлайдиган фирма томонидан ёлланган талаба бўлган.

Аввалроқ, Токиодаги Олимпия шаҳарчасида коронавируснинг янги ҳолатлари аниқлангани тўғрисида хабар берган эдик.

Маълумот ўрнида, Токиода Ёзги Олимпия ўйинлари 2020 йилда бўлиб ўтиши керак эди, аммо COVID-19 пандемияси туфайли тадбир кейинга қолдирилди. Бу йил асосий спорт тадбирлари томошабинларсиз ўтказилади. Ўйинлар 23 июлда бошланади ва 8 августда тугайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *