Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ашхабодда учрашишади бу ҳақида “Спутник” нашри хабар бермоқда.

Туркманистон телевидениесининг маълумотларига кўра, мазкур саммит август ойида бўлиб ўтади. Туркманистон, Озарбайжон ва Туркия президентларининг учрашуви 2015 йилдан бери турли сабабларга кўра қолдирилган.

Бундан ташқари, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг консультатив учрашуви режалаштирилган. Бу ҳисоб бўйича учинчи учрашув бўлади. Биринчи учрашув 2018 йилда Нур-Султон шаҳрида, иккинчиси 2019 йилда Тошкентда бўлиб ўтган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *