Тошкент вилоятида сифатсиз гўшт маҳсулотлари йўқ қилинди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 10 июль куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани Ниёзбош маҳалласи М.Каримов кўчаси рақамсиз уйда яшовчи 1983 йилда туғилган А.Т. хонадонида ветеринария мутахассислари билан биргаликда уй ҳайвонларини профилактик эмлаш мақсадида кирилганда, хонадонда 4 дона қопда келиб чиқиши номаълум бўлган гўшт маҳсулоти борлиги аниқланди.

Ушбу гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз ва санитария қоидаларига зид эканлиги аниқланиб, Янгийўл тумани ҳудудида жойлашган чиқинди йиғиш майдонига олиб борилиб, ветеринария мутахассислари иштирокида ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

Фуқаро А.Т.га нисбатан ветеринария-санитария қоидаларига зид равишда гўшт маҳсулотини сақлаганлиги учун ветеринария ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Аввалроқ, Нурафшон шаҳрида 386 кг истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулоти сотилишининг олди олингани ҳақида хабар берилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *