Аввалроқ, Токиодаги Олимпия шаҳарчасида коронавируснинг илк ҳолати бир нафар спортчида аниқлангани маълум қилинган эди.

Ташкилий қўмита томонидан Олимпия ўйинлари билан боғлиқ бўлган яна 10 нафар кишида ўтказилган тестлар мусбат натижани кўрсатгани ҳақида хабар берилди:

  • 3 нафар чет эллик спортчилар (2 нафари Олимпия шаҳарчасида яшайди)
  • 1 нафар хорижлик журналист
  • 1 нафар чет эллик ишчи
  • 5 чет эллик (Олимпиада ўйинлари билан боғлиқ шахслар) да коронавирус касаллиги аниқланган.

Беморларнинг қайси мамлакатлар вакили экани ҳақида маълумот берилмаган.

Қайд этиш жоизки, Токиода Ёзги Олимпия ўйинлари 2020 йилда бўлиб ўтиши керак эди, аммо COVID-19 пандемияси туфайли тадбир кейинга қолдирилди. Бу йил асосий спорт тадбирлари томошабинларсиз ўтказилади. Ўйинлар 23 июлда бошланади ва 8 августда тугайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *