Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) Токио Олимпиадасида иштирок этишдан четлатилган ўзбекистонлик сузувчилар билан боғлиқ можарони изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Россиянинг “Спорт-Экспресс” нашри ўзбекистонлик спортчилар Олимпиада арафасида энг шов-шувли воқеалардан бирига айланганини ёзган эди. Бу қанчалик тўғри? Ушбу воқеа бўйича Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси тегишли баёнет берди:

“Жанжалнинг моҳияти шундан иборатки, ҳиндистонлик сузувчи айёрона схема бўйича Ўзбекистон сузиш федерацияси ўз спортчиларига ўйинларга квоталар тақдим қилгани ҳақида гапириб берди.

Тошкентда бўлиб ўтган сузиш бўйича саралаш турнирида ҳиндистонлик сузувчи таблода ғалати ҳолатларга дуч келди: “бу вақт бир бўлгандай туюлди, лекин маҳаллий электроникага кўра, бу бутунлай бошқача эди”,- деди Према. Унинг сўзларига кўра, ўзбек сузувчиларини Токиода квоталар билан таъминлаш учун вақт моҳирона тартибга солинган.

Ушбу ҳолатдан кейин ҳақиқатан ҳам Халқаро сузиш федерацияси (FINA) Тошкентда бўлиб ўтган сузиш бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионатининг натижаларини бекор қилди. Ушбу масала бўйича биз бой тажрибага эга бўлган халқаро ҳуқуқшунослар билан ҳамкорлик қиламиз.

Ҳозирча барча эътибор Олимпиадага тайёргарлик учун қаратилмоқда. Воқеалар содир бўлди ва бу воқеага ойдинлик киритиш учун, тўрт йиллик даврнинг энг муҳим мусобақаси – Токио-2020га тайёргарлик кўришда хатоликка йўл қўймаслик керак. Ўйинларда сузиш бўйича Ўзбекистон шарафини Хуршидхон Турсунов ва Наталя Критинина ҳимоя қилади”, – деди Зафар Имомхўжаев.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *