Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тошқинлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан бутун Германия халқига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Республикаси Федерал Канцлери Ангела Меркель ва Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга ушбу мамлакат ғарбида рўй берган ҳалокатли тошқинлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия йўллади.

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Германия халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *