Қашқадарё вилояти Косон тумани “Юқори Оброн” маҳалласида истиқомат руҳий касалликлар шифохонасида даволаниб чиққан Э.Ш ўз онасини ўлдирди.

Маълум бўлишича, Косон тумани “Юқори Оброн” маҳалласида яшовчи 46 ёшли эркак Э.Ш. 10 июль куни 74 ёшли кекса онаси М.Б.ни болта билан уриб ўлдирган. Қашқадарё вилоят ИИБ маълумотида айтилишича, эркак 2003 йилдан буён “Шизофрения” касаллиги билан ҳисобда турган.

Марҳума М.Б. фарзанди Э.Ш.ни бир неча бор даволатгани, жумладан, 2021 йил 6 июнь куни уни вилоят Асаб-руҳий касалликлар диспансерида даволатиб, уйига олиб келган.

Аммо унинг хатти-ҳаракатларини бириктирилган оилавий поликлиника патронаж гуруҳи масъуллари томонидан доимий назорат тартибида ўрганилмаган.

Ҳолат юзасидан Косон туман прокуратураси томонидан Э.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чироқчи туманида маст ўғил онасини пичоқлаб ўлдирган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *