Тошкент вилояти Паркент туманида 8 та автомобиль тўқнашди, Чироқчидаги ЙТҲда икки киши вафот этди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 17 июль куни соат 15:00ларда Тошкент вилояти, Паркент тумани, “Паркент-Кумушкон” йўлида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган М.А. “HOVO” русумли юк автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтда тормоз тизими ишдан чиқиб бошқарувни йўқотган ва натижада:

1) ҳайдовчи М.М. бошқарувидаги “ГАЗ-24”;

2) ҳайдовчи Ф.Р. бошқарувидаги “Spark”;

3) ҳайдовчи А.Р. бошқарувидаги “Nexia”;

4) ҳайдовчи Б.Т. бошқарувидаги “Spark”;

5) ҳайдовчи М.Ю. бошқарувидаги “Lacetti”;

6) ҳайдовчи З.М. бошқарувидаги “Газел”;

7) ҳайдовчи Б.У. бошқарувидаги “ВАЗ-2106” русумли автомобиллар билан тўқнашиб ЙТҲ содир этган.

Натижада, “ВАЗ-2106” русумли автомобиль ҳайдовчиси Б.У. ҳамда уч нафар йўловчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Маълум бўлишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида содир бўлган ЙТҲда 3 нафар одам вафот этди. Ҳодиса 12 июль куни соат 09:20 лар атрофида Чироқчи тумани ҳудудидан ўтган Еттитом-Қарши йўлининг 53-километрида содир бўлган.

Ушбу йўлда ҳаракатланиб кетаётган “Nexia-1” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ўз йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Nexia-2” билан тўқнашган. Оқибатда ҳар иккала машина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. “Nexia-1” да йўловчи сифатида кетаётган она-бола, “Nexia-2” да эса бир нафар йўловчи олган оғир тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти Олтинкўл туманида “Cobalt” ва юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *