Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов вафот этди. Бу ҳақида туман ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Абдумажид Муллажанов 1970 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Кўп йиллар давомида қатор раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият юритган.

2019 йилдан Олмазор тумани ҳокими сифатида сайлангунча Тошкент шаҳар Олмазор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган.

Абдумажид Муллажоновнинг нима сабабдан вафот этгани ҳақида маълумот очиқланмаган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *