Ўзбекистонда умумий овқатланиш объектлари фақат очиқ майдонларда ишлашига рухсат берилади. Бу ҳақида ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аввалроқ Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 28 июнидан Ўзбекистон бўйича кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилган эди.

Шу йилнинг 20 июлидан бошлаб, умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига рухсат берилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *