Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг айтишича, Қорабоғдаги можаро тугади. Бу ҳақида Риа новости хабар бермоқда.

«Озарбайжон узоқ муддатли можарони тугатди ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарорларини бажарди. Можаро тугади, энди тинчлик ҳақида ўйлаш вақти келди», – дейди Алиев Бокуда Европа Кенгаши Президенти Чарлз Мишел билан қўшма матбуот анжуманида.

2020 йил сентябрь ойининг охирида Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланган эди. Бу эса узоқ муддатли можаронинг давомига айланди ва тинч аҳоли орасида талофатларга олиб келди. Томонлар сулҳ тузиш учун бир неча бор уринишган, аммо 10 ноябрга ўтар кечаси эришилган уч томонлама келишув муваффақиятли бўлиб чиқди.

Москванинг воситачилиги билан Озарбайжон ва Арманистон ўт очишни бутунлай тўхтатишга ҳамда маҳбуслар ва ўликларнинг жасадларини алмаштиришга келишиб олдилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *