Тошкент вилояти ва Сурхондарё вилоятларида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар Р.Қ. ва Б.Р.лар фуқаро И.нинг ишончига кириб, унга ваколатли танишлари орқали Қибрай тумани ҳудудида жойлашган 7 гектар ер майдонини тендер савдоларига қўйиш орқали сотиб олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 23 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Ангор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса,  “П” фермер хўжалиги раҳбари Ҳ.Ҳ. фуқаро А.га Бандихон туманидаги давлат захирасида бўлган 2 гектар ер майдонини ўзиники эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, олдиндан келишилган 100 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168–моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Даврон Ҳидоятов Тошкент вилояти ҳокими бўлиб ишласа, Тўра Боболов Сурхондарёда “катта” номи билан танилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *