Подшоҳлик худди ўтган йилдаги каби чет эллик зиёратчиларни қабул қилмайди. Бу ҳақида “Zamon” информацион дарстури хабар бермоқда.

Саудия Арабистонида ҳаж бошланди. Бу йили Макка шаҳрига 60 минг зиёратчи ташриф буюриши мумкин, аммо фақатгина подшоҳлик фуқаролари ва шу мамлакатда яшовчиларгагина рухсат берилган, пандемия туфайли қаторасига иккинчи йилда ҳам хорижликлар ҳажга кела олишмайди. Зиёратчилар сони 18 ёшдан 65 ёшгача чегараланган ва уларнинг барчаси коронавирусга қарши эмланган бўлиши керак.

Саудия Арабистони ҳукумати коронавирус тарқалиши хавфи туфайли фақат подшоҳликда истиқомат қилувчи кўпи билан 60 минг кишига ҳаж зиёратини амалга ошириш учун рухсат берган.

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра масалалари вазирлиги исломнинг муқаддас зиёратгоҳларига 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган, сурункали касалликларга чалинмаган ва коронавирусга қарши тўлиқ эмланган мусулмонларгина ташриф буюриши мумкин бўлишини билдирган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *