Сув тошқини Германия ва Чехия чегарасидаги Швейтсариянинг Саксония шаҳригача келди. Бу ҳақда «РИА Новости» нашри хабар берди.

Фото: Видео кадр

Маълум қилинишича, тошқин Швейтсариянинг Германия ва Чехия чегарасида жойлашган Саксония штатигача етиб келган. Шунинг учун, баъзи аҳоли пунктлари алоқадан узилиб қолган ҳамда темир йўл қатнови тўхтатилган деб хабар қилмоқда «dpa» ахборот агентлиги маҳаллий ҳокимиятларга таяниб.

«РИА Новости» нашрининг «dpa» ахборот агентлигига таяниб ёзишича: 24 соат давом этган кучли жала оқибатида 17 июль куни Швейтсариянинг Саксония шаҳрида тошқин юзага келган.

“Шу куни кечаси Саксония округи – Шарқий Оре тоғлари томонидан фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Нойстадт, Себнитс, Бад Шандау, Рейхардтсдорф-Шон ва Гориш айниқса тошқиндан азият чекди“, деб ёзган агентлик.

Ҳозирда Германиянинг Бад Шандау ва Чехия Республикасининг Decin шаҳарлари ўртасида темир йўл хизмати ёпилган. Германия ҳукумати вазиятни „таранг, аммо бошқарувда“ деб баҳоламоқда, дея маълум қилган «dpa» нашри.

Саксония Ички ишлар вазирлигидаги Фавқулодда Вазиятлар маркази аҳолини кўчага чиқмасликка ҳамда ертўлаларни, ер ости гаражлари ва ўтиш жойларини тарк этишга чақирди. Саксониянинг қолган қисми ҳам об-ҳаво ҳақида огоҳлантирилган.

Саксониянинг шарқий қисмини кучли ёмғирлар оқибатида ертўлалар ва кўчаларни сув босган. Қутқарув хизматларига кўплаб чақирув қўнғироқлари бўлмоқда. Шунингдек, сув тошқини ернинг ғарбий қисмида содир бўлганлиги, аҳолининг кириб келаётган сувни тўсиб қўйишга уринишлари ҳақида хабар берилган.

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *