Футбол мутахассисларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича ўз маслаҳатларини бериш мақсадида кеча Ўзбекистонга ташриф буюрган ФИФА консультанти, Германия Бундеслигасида кўп йиллар фаолият олиб борган мутахассис Роберт Нимен ЎФА фаолияти билан яқиндан танишиб, мутасадди ва мутахассислар билан учрашмоқда. Роберт Нимен «Бунёдкор» футбол клуби, академияси ва стадиони фаолияти билан ҳам танишди. Германиялик мутахассис яратилган шароитларни кўздан кечириб, уларга юқори баҳо берди.

Шунингдек, ФИФА консультанти ЎФА қошидаги Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида бўлиб, иш жараёнини кузатди. Марказ вакиллари томонидан футбол соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва ривожлантириш бўйича мавжуд тизим ҳақида маълумотлар берилди. Ўз навбатида Роберт Нимен марказ фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *