Бугун Effect.uz ахборот агентлиги ходими оператор ҳамда SMM менежер Сухроб Умаровнинг таваллуд куни. Шу муносабат билан бутун ижодий гуруҳ Сухроб Умаровни қутлаб қолади:

«Сизни туғилган кунингиз билан Effect.uz жамоаси чин дилдан табриклайди. Хаётингиз фақат бахтли ва қувончли онлардан иборат бўлиши учун барча ҳамкасбларингиз сизга энг яхши тилакларини билдиради. Сизни келгусида қуёшнинг заррин нурларига йўғрилган хузурбахш кунларга етишишингизни, ҳар доим хозиргидай жасур, мард ва метиндай мустахкам ирода эгаси бўлиб қолишингизни ҳамда яқинларингизнинг сиз билан фахрланиб юришларини астойдил исаган бўлар эдик.

Ҳаётда учрайдиган хар қандай баланд чўққиларни бирин-кетин муваффаққият билан забт этишингизга ишонамиз. Энг асосийси, бахтли оилавий хаёт, яқинларингиз мехр-мухаббати ва умид-ишончи сизга хамиша йўлдош бўлсин. Туғилган кунингиз билан!»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *