Афғонистон Мудофаа вазирлиги “Толибон” ҳаракати жангарилари билан олиб борган жанглари видеосини эълон қилди. Аниқлик киритилишича, видеога тушган тўқнашувлар Кунар вилоятида содир бўлган. Кадрларда афғонистон ҳарбийлари толиблар билан РПГ ва пулемёти ёрдамида жанг қилаётганини кўриш мумкин.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, аввалроқ “Толибон”лар делегацияси раҳбари мустақил “исломий тизим” яратишни зарур деб айтган эди.

Агар мамлакатимизда тинчлик ҳукм сурса, мен шуни аниқ айтишим мумкинки, жуда қисқа вақт ичида биз фаровон, тинч ва муносиб ҳаётга эга бўламиз. Буларнинг барчасига эришиш учун кучли марказлашган ва мустақил ислом тизими зарур. Шу муносабат билан биз худбинлик, шахсий манфаатлар ва амбициялардан ташқарига чиқишимиз керак. Афғонистон – барча афғонларнинг умумий уйи”, – дейди толиблар делегацияси раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Аввалроқ Афғонистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Амруллоҳ Солиҳ Покистонни “маълум ҳудудларда” Толибон операцияларини тўғридан-тўғри ҳаводан қўллаб-қувватлашда айблаган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *