Буюк Британиянинг Соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жавид COVID-19га қарши эмланганидан сўнг коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter'даги саҳифасида айтиб ўтган.

«Эрталаб тестдан коронавирус аниқланди. Вирусга қарши эмланганим туфайли аломатлар енгил кечмоқда», – дейди Жавид.

Бундан ташқари, у вакцинани ҳали олмаган мамлакат фуқароларни имкон қадар тезроқ эмланишга чақирди.

Буюк Британияда Сажид Жавиддан олдинги Соғлиқни сақлаш вазири Мэт Хэнкок ҳам 2020 йил бошларида коронавирус билан касалланган эди.

Маълумот ўрнида, ҳозирга қадар Буюк Британияда қарийб 46,2 миллион киши вирусгв қарши эмланди. Бу кўрсаткич мамлакат катталар аҳолисининг 87,6 фоизини ташкил қилади. Деярли 35,5 миллион киши тўлиқ эмланган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *