Ўзбекистон Академик лицейларига кириш имтиҳонлари муддати сурилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, республика махсус комиссияси қарори бўйича очиқ ва ёпиқ ҳудудларда оммавий тадбирлар ўтказилишининг тўхтатилиши муносабати билан академик лицейларга дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонларни ўтказиш вақти маълум бир муддатга сурилган.

Эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб академик лицейларга саралаш имтиҳонларининг ўтказилиши 2021 йил сентябрь ойининг биринчи ярмида деб режалаштирилмоқда. Ушбу тадбирларни ўтказишнинг аниқ муддатлари юзасидан қўшимча маълумотлар яна бериб борилиши айтилган.

Маълумот ўрнида, республика миқёсида академик лицейларга жами 63 000 мингдан зиёд абутуриент ҳужжат топширган. Шунингдек, 9-синф битирувчиларининг энг кўп ҳужжати Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятидаги академик лицейларга қабул қилинган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *