Японияда 5,1 балли зилзила содир бўлди, ҳозирда цунами ҳолати кузатилмаган. Япониянинг жануби-ғарбий қисмида 5,1 балли зилзила содир бўлди, цунами хавфи йўқ, дея хабар бермоқда РИА Новости мамлакат метеорология идораси хабарига таяниб.

Зилзила эпицентри Япониянинг ички денгизида 80 километр чуқурликда жойлашган. Японияда қабул қилинган етти балли шкала бўйича 4 га қадар бўлган силкинишлар Ямагучи, Оита ва Эхиме префектураларида сезилган ва яна 15 та префектурада унчалик кучли бўлмаган силкинишлар қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 3-4 балли зилзила қайд этилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *