«Реал» ҳимоячиси Рафаэл Варан «Манчестер Юнайтед»га ўтишга яқин турибди.

Журналист Девид Алонсонинг Onda Cero-даги «El Transistor» дастурида айтишига кўра, француз инглиз клубига ўтишга жуда яқин турибди. Томонлар трансфер ҳақида деярли келишиб олишди.

«Реал Мадрид» 28 ёшли марказий ҳимоячи учун тахминан 50 миллион евро олади. “Манчестер Юнайтед” билан 5 йиллик шартнома борасида келишувга эришган. Вараннинг маоши – йилига 12 млн евро.

Аввалроқ, “Реал” футболчига 4 йиллик келишув ва 7 млн евро маош таклиф қилганди.

Маълумот учун, ўтган мавсумда француз Ла Лигада 31 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган. Эслатиб ўтамиз, Рафаэл Варан «Реал Мадрид»да 2011 йилдан буён тўп сўриб келмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *