“UzAuto Motors” компаниясида бошқарув ва ишлаб чиқаришни босқичма-босқич ўзгартириш ишлари доирасида, ягона платформадаги янги автомобиль моделларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилгани ҳақида маълум қилди.

Маълум бўлишича, инвестициялар ҳажмини оптималлаштириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш имконини берувчи ушбу платформа асосида бир нечта моделларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Chevrolet Onix ва Tracker моделларини ўзлаштириш доирасида ишлаб чиқариш имконини берадиган ўрнатиш ва ишга тушириш ишлари 2021 йилнинг 15 июль санасидан – 21 август санасигача режалаштирилган.

Chevrolet Onix ва Tracker битта платформада йиғилади. Янги платформани жорий этиш дастури янги ишлаб чиқариш тизимига ўтишни, автомобиллар қисмларини маҳаллийлаштирилиш ва мослаштиришга имкон беради.

UzAuto Motors’нинг Асака шаҳридаги заводида янги платформани жорий этиш дастурини амалга ошириш учун қўшимча тарзда яна 500 нафарга яқин хорижий мутахассислар жалб қилинган.

UzAuto Motors” тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлайди. Режалаштирилган модернизация ишлари олдиндан тузилган транспорт воситаларини етказиб бериш жадвалига таъсир қилмайди”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Chevrolet Onix’нинг тахминий нархи 9-12 минг доллар бўлиши ҳақида маълум қилинган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *