Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзор туманида “Атлас” савдо маркази негизида коронавирусга чалинган беморлар учун очилган ковид марказга борди.  Ортиқхўжаев ушбу марказнинг жонлантириш бўлимида бўлиб, оғир ҳолатдаги беморларнинг аҳволи билан танишди.

                                                                                                                    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимияти

Жаҳонгир Ортиқхўжаев марказнинг жонлантириш бўлимида телефон “ўйнаб” ўтирган беморга “вакцина олдингизми?” деб ғалати савол берди.

Ассалому алейкум, амаки яхшимисиз? Нечи кун бўлди келганингизга? Телефон ўйнаб ўтиришингиздан тузукка ўхшадингиз. Оғир касаллар кўп, агар тузук бўлсангиз уйда даволанинг. Вакцина олдингизми?”, – деб савол берди.

                                                                                                                 Фото: Тошкент шаҳар ҳокимияти

Ортиқхўжаевни саволларидан шокка тушиб қолган бемор “Биринчи кун келишим, менга қолса ҳозир кетган бўлардим, ўпкамда бироз асорат бор”, – деб жавоб берди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими марказда дори-дармон таъминоти билан танишди ва йўлида учратган бемор онахон билан суҳбатлашди.

                                                                                                              Фото: Тошкент шаҳар ҳокимияти

Ҳақиқатдан ҳам зўр қарашяпти, раҳмат барака топинглар, давлатимизга мингдан минг раҳмат, борингларга шукур. Докторларга гап йўқ, яхши овқат беришяпти. Худо деган инсонман, бугун сизни росса эсладим, палаталошларим ишонмаганди”, –  илиқ сўзларини айтди беморлардан бири.

Ташриф сўнггида марказ бош врачи марказга келган беморларнинг аксарияти эмланмаган деб айтди.

                                                                                                                      Фото: Тошкент шаҳар ҳокимияти

Текин берсак ҳам олишмаяпти, вакцинация жараёнини тезлаштириш керак. Марказда жой ҳам қолмаяпти, бу кетишда беморларни қаерга жойлаштириши билмай қоламиз. Ўзини-ўзи эҳтиёт қилмаса жой ҳам қолмайди эртага”, – деди Ортиқхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими ДХХ тасарруфидаги “Ёшлик” спорт мажмуасидаги қайтадан очилган ковид-марказга борган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *