Тошкент шаҳрида 94-сонли йўналиш автобуси ҳайдовчиси қўпол қоидабузарлик содир этгани учун ишдан бўшатилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 15 июль куни соат 18:30 да 94-сонли йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчи Чилонзор савдо марказидан “Мирзо Улуғбек” метро бекати бўйлаб ҳаракатланаётган вақтида телефондан фойдаланиб, йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйиб кетаётгани акс этган видео йўловчи томонидан суратга олиниб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятининг “Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси” ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари ўтказилганда, мазкур автобус “7-автобус саройи” МЧЖ тасарруфидаги давлат рақами 01 132 YЕА бўлган 94-сонли йўналишда ҳаракатланувчи MAN русумли автобус ҳайдовчиси А.А. экани аниқланди.

Ушбу қоидабузарликка нисбатан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспектори томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қоидани бузган автобус ҳайдовчиси жаримага тортилди ҳамда “7-автобус саройи” томонидан қатъий чора кўрилиб, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузган ҳайдовчи А.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *