“Толибон” Афғонистон равнақи учун “мустақил исломий тизим” яратишни зарур деб билади

“Толибон” Афғонистонни гуллаб-яшнаши учун “Кучли мустақил исломий тизим” яратиш ва ҳудудий яхлитликни сақлаб қолиш зарур деб ҳисоблайди, дейди Толибон делегацияси раҳбари мулла Барадар Охунд шанба кунги Қатарда афғонистонлараро музокараларнинг янги босқичининг очилишида.

“Агар мамлакатимизда тинчлик ҳукм сурса, мен шуни аниқ айтишим мумкинки, жуда қисқа вақт ичида биз фаровон, тинч ва муносиб ҳаётга эга бўламиз. Буларнинг барчасига эришиш учун кучли марказлашган ва мустақил ислом тизими зарур. Шу муносабат билан биз худбинлик, шахсий манфаатлар ва амбициялардан ташқарига чиқишимиз керак. Афғонистон – барча афғонларнинг умумий уйи”, – дейди толибонлар делегацияси раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистонда афғонларнинг дини ва эътиқодларини ҳисобга оладиган тизим бўлиши керак – “Биз тараққиётни, яхши ва фаровон ҳаётни хоҳлаймиз, лекин исломий қадриятларимизни, мустақиллигимиз ва эркинлигимизни ҳисобга олган ҳолда” – дейди Барадар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *