Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида мамлакатлар паради кўпчиликнинг диққат-марказида бўладиган энг асосий жараёнлардан бири. Унда кўпчиликнинг диққат-эътибори қайси атлет делегация байроғини кўтариб чиқишига қаратилади. Мамнуният билан Токио-2020 Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари: афсонавий гимнастикачи Оксана Чусовитина ва боксчи Бобо-Усмон Батуров Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари бўлишади. Қайд этиш жоиз, Оксана Чусовитина ёзги Олимпия ўйинларида байроқдор бўлган дастлабки аёл атлет сифатида тарихдан жой олмоқда.

Очилиш маросимининг сценарийсига кўра, барча давлатлардан 1 нафардан эркак ва аёл спортчилар байроқдор бўлиб чиқишади. Бу Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тарғиб қилинаётган гендер тенглик сиёсатининг амалда татбиқ этилишидир.

Эслатиб ўтамиз, ХХХИИ ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 23 июль куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да Токиодаги “Олимпия” стадионида бошланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *