Башар Асад Суриядаги президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг қасамёд қилди. Бу ҳақда РИА Новости Суриянинг САНА давлат агентлигига таяниб хабар бермоқда.

Президент Башар ал-Ассад сиёсатчилар, партия, диний, илмий ва жамоат арбоблари, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ҳузурида Халқ Кенгаши раҳбари ва аъзолари олдида Сурия Президентининг конституциявий қасамёд қабул қилди” –  агентлик хабарида.

Қасамёд маросимидан сўнг, Ассад Сурия халқига мурожаат қилиб, Сурия душманлик кампанияларига қарши курашда халқнинг бирлиги туфайли ўз ҳуқуқларини етарли даражада ҳимоя қилганини ва ҳимоя қилаётганини хиёнатни ватанпарварликдан, инқилобни эса террордан ажратишга ҳам инсонларнинг онги ёрдам беришини таъкидлади.

 

“Одамларнинг онги – бу бизнинг умумий қалъамиз”, – деди Асад.

Сурияда навбатдаги президент сайловлари 26 май куни бўлиб ўтди. Мамлакатнинг барча вилоятларида сайловчилар учун 12 минг сайлов участкалари, шунингдек CAP’нинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида, шу жумладан Москвадаги элчихонаси ва Санкт-Петербургдаги бош консуллигида 46 та сайлов участкаси очилди.

Сайловларда жами 14,2 миллион суриялик иштирок этди, ушбу кўрсаткич 78,64 фоизни ташкил қилди. Сайлов натижаларига кўра, амалдаги давлат раҳбари Башар ал-Ассад 95,1 фоиз овоз тўплаб ғалабани қўлга киритди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *