Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 29 ёшли аёл эрининг биринчи хотини томонидан “самосуд” қилинди. Бу ҳақда блогер Ақида Ҳанум Facebook’даги саҳифасида хабар бермоқда.

Блогернинг ёзишича, “самосуд” қилинган аёл 29 ёшда ва икки нафар фарзанди бор, Ушбу видеода бошқа бир аёл (эркакнинг биринчи хотини) ва яна бошқа аёллар қайчи тиқиб, сочларини кесиб ташлаганини ва юзига тупуриб ташлганини кўриш мумкин.

Маълумотлар ИИВ нинг Зўравонликка қарши курашиш бўлимига юборилди”, – деб ёзди блогер ўзининг хабарида.

Маълумот ўрнида, ўзича судлаш (самосуд), яъни қонун тили билан айтганда “ўзбошимчалик” Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 200-моддасига мувофиқ, ўзбошимчалик, яъни ўзининг ҳақиқий ёки назарда тутилган ҳуқуқини фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларига, давлат манфаатлари ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар ёки зиён келтирмаган ҳолда ўзбошимчалик билан амалга оширса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса-бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, Жиноят кодексининг 229-моддасига кўра, ўзбошимчалик, яъни ҳақиқий ёки фараз қилинган ҳуқуқларни ўзбошимчалик билан амалга ошириш фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгилаб ўтилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *