“Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги 13-тур учрашуви “Бунёдкор” стадионида ўтказилиши керак эди, аммо энди “Пахтакор” стадионига кўчирилди. Сабаби сабаб “Бунёдкор” стадиони майсаси қисман зарар кўрди. Майса ҳолати яхшиланиши учун бироз вақт керак. Пахтакор икки учрашув стадионларини ўзаро алмашиш борасидаги Бунёдкор таклифига рози бўлди.

Томонларнинг келишувига асосан 27 ноябрда бўлиб ўтадиган жавоб учрашуви “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши белгиланди.

Элатиб ўтамиз, ҳозирда “Пахтакор” жамоаси Суперлига турнир жадвалида 32 очко тўплаган ҳолда биринчи поғонани банд қилиб турган бўлса, “Бунёдкор” клуби 18 очко билан олтинчи поғонада бормоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *