«Пахтакор» клуби яримҳимоячи Сардор Рашидов фаолиятини Кувайтда давом эттиради.

Сардор Рашидов бугун, 17 июль куни «Кувайт СК» клуби билан келишувга эришган. Маълум бўлишича, яримҳимоячи араб клуби билан бир йиллик шартномага имзо чекканини маълум қилди.

«Пахтакор» билан тузилган шартномага биноан Сардор Рашидов Ўзбекистон чемпиони сафини эркин агент сифатида тарк этади.

Жон Оби Микел ва Мбоканидек номдор трансферларни амалга оширган «Қувайт СК» эндиликда ўзбекистонлик футболчини ўз сафига қўшиб олди.

Маълумот учун, «Қувайт СК» ОФК кубогида Насафнинг чемпионлик йўлидаги энг катта рақиби ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Рашидов бунгача Қатарнинг «Ал Жаиш», «Қатар СК», БААнинг «Ал-Жазира» ва Португалиянинг «Насионал» клубларида фаолият юритганди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *