Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида эркак ўғлига тиббий ёрдам кўрсатишни истамаган  фелдшерни дўппослади. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 15 июль куни 23:00 ларда Пастдарғом тумани “Қўшқудуқ” маҳалласида жойлашган қишлоқ врачлик пунктига, шу маҳаллада яшовчи 43 ёшли Х.М. келиб, навбатчи шифокорга фарзандини даволашга келмаганлигини айтиб, шифокор Т.Ф. ва навбатчи фельдшер Н.И.ларни дўппослаган. Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани тез тиббий ёрдам бўлими шаҳобчаси шифокори дўппосланган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *