17 июль, шанба куни Тошкент шаҳридаги Олий судда даъвогар Абдуллаеванинг умумий турмуш даврида орттирилган мулкни бўлиш масаласи бўйича даъво аризаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда очиқ суд жараёнида иштирок қилган Effect.uz хабар қилди.

Даъвогар Абдуллаеванинг адвокати Б.Ғуломовнинг таъкидлашича, умумий турмуш даврида орттирилган мулкни бўлиш масаласи бўйича судга даъво аризаси киритилган. Шунингдек, ушбу ариза бўйича 3 йилдан бери низолашиб келинмоқда.

“Биринчи суд бир қарорни қабул қилса, иккинчиси бошқа қарорни қабул қилган. Якуний қарор 5 нафар судья таркибида кассация шикояти асосида кўриб чиқилди. Фикримча, чиқарилган қарор даъвогар томонни қонунга асосланган ҳолда қисман қаноатлантирди. Даъво мазмунлари 1-2 марта ўзгартирилган. Булар ҳам ҳисобга олиниб суд томонидан қонунга асосан белгиланган тартибда қарор қабул қилинди. Ўзбекистон бош прокуратурасига раҳмат улар томонидан рус тилида қонунан асосли протест киритилган. Унда ҳар бир жараён келтириб ўтилиб ортиқча сўзга изоҳ қолдирилмаган. О.Абдуллаев ва Д.Абдуллаева масаласига келинса, Абдуллаева турмуш даврида касалликка чалинган. У ҳозирда 2-гуруҳ ногирони. Суд томонидан Абдуллаева яшаб келаётган уй-жойни унга қолдириш масаласи қаноатлантирилмади. Ўзбекистон республикаси Оила кодексида ҳам кўрсатиб қўйилган ерлари бор: касаллиги, вояга етмаган фарзандлари борлиги ҳисобга олиниши керак эди. Бу ҳолатлар очиқ қолди. Келгусида яна қўшимча даъво аризалари киритилиб ушбу ҳолат бўйича аниқлик киритилади”, — деди адвокат.

У шунингдек, охирги судда Абдуллаевга қуйидаги савол билан мурожаат қилинганини айтди: Абдуллаева уйни ўз васиятномасида фарзандларига қолишини айтиб ўтади. Уй-жой барибир ўз фарзандларингизга қолади. Низолашаётган уйни даъвогарга ўтказиб бера оласизми? Бироқ, қарши томон рад жавобини берган.

“3 та фарзанд иккаласига тегишли. Уларнинг онаси менга эртага бирор нарса бўлса, фарзандларим уй-жойли бўлиб қолсин деган”, — деди даъвогарнинг адвокати.

Абдуллаеванинг вакили сифатида суд жараёнида иштирок этган онасининг сўзларига қараганда, 2015 йилда қизининг бошида ўсимта борлиги аниқланган. Шундан кейин, қизи Германияда текширувдан ўтказилиб муолажалар олган. 2015 йилда даъвогар ажрашиш аризасини киритган. 2 йил давомида тошкентдаги бизнесменлардан бўлган О.Абдуллаев фарзандларига алимент тўламаган, улардан жуда кам хабар олган. 2017 йилда Абдуллаева аризасига кўра, алиментга берилган.

“Озгина сабр қилинглар ҳозир хотинимни ташлаб кета олмайман каби бегона қизларга ёзган хабарларини бетоб қизим кўриб қолган. Куёвим унинг ‘бошидан рак аниқланган ҳадемай ўлади' деб ҳаммага жар солган. Шундан сўнг, қизим ажрашди. Куёвим 2 йил давомида фарзандларига умуман қарамади. 2017 йилда қизим алиментга беришга мажбур бўлди. 5-6 та компания ‘Walks', ‘Street' каби кафеларнинг ҳаммаси куёвимники. 15 дан ортиқ бизнес юритадиган жойлари бор. Буларга даҳл қила олмайди қизим. Сабаби ушбу жойларнинг бари турмуш даврида куёвимнинг онаси номига ўтказиб қўйилган. Қизим бола боқиб ўз касали билан овора бўлган. Куёвим яшаётган уй аслида қизимга тегишли, уйнинг 80 фоиз пулини мен тўлаганман. Унга ишонган эканман. Билмаган эканман ўша вақтда онасининг номига ўтказиб олганини. Уйни сотган одам менга айтгандики, куёвим уйни онаси номига ўтказиб қўйганини. ‘Бир оилаку, ўзбекчилик' деб аҳамият бермаган эдим. Била туриб онасининг номига ўтказган яъники, ундан талаб қилинмаслиги учун. Чунки, уй марказда жойлашган. Нега биз 3 йилдан бери унинг 3 фарзанди учун курашиб келамиз 2020 йил август ойида Москвада қизим яна муолаажа олди. Сентябрь, октябрь, ноябрь ойларида ўша ерда яшадик. Сўнг яна декабрда Москвага бордик. Ўша ерда бошидан операция қилинди. Химия муолажасини олди. 2 ой ётиб даволанди. Судда куёвим ‘Мен олиб берган машинани сотиб юборишди' — деди. Мажбур бўлдик поликлиника харажатларини қоплаш учун сотишга. Охирги Москвадаги даволанишга кўп харажат қилинди. Ўз уйимни сотдим, машинам бор эди уни ҳам сотдим. Бу ҳам етмади. Машинам мажбуран сотилди 12 минг долларга. Қизимнинг дори-дармонларига ҳар ойда 10 миллиондан кўп харажат қилинади. Анкологияда рўйхатда туради. Ҳар ой 5 марта химия қабул қилади”, — деди даъвогарнинг онаси.

Абдуллаеванинг 3 та фарзанди бор. Каттаси 18 ёшда, кейингиси 17 ёшда, 3-фарзанди 12 ёшда. 2 катта фарзанди Webster университетига қабул қилинган. Судда Абдуллаев контракт тўлови харажатларини бўйнига олишини айтди. Даъвогарнинг онасининг айтишича, куёви болаларнинг хусусий мактаб харажатларини ҳам тўлаб келган.

“Суд хулосасидан қисман қониқдим. Талаб қилинган, қизим фарзандларини боқадиган ерни қайтариб беришди. Дархондаги дўконнинг ижара пулидан болаларини боқарди. Уй борасида қониқмадим. Қизим кўчада қолди. Куёвим уй олганда қизимни ўша ерга прописка қилди. У уй бузилишини билган. Олдинги уйда қизим яшаб келаётган эди. Энди уни бермайдиган бўлишди”, — деди Ф. Одилова.

Шулар билан бирга, Абдуллаеванинг яна бир адвокати Г.Леонедовнанинг берган интервьюсига асосан, Суд жараёни 3 йил аввал бошланган. Яккасарой судида чиқарилган қарор қонунга асосланмаган деб топилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *