Қашқадарё вилояти Косон тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи бир ҳафта давомида ҳамшираларни мажбурий меҳнатга жалб қилиб келган раҳбар жаримага тортилди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи қўл остидаги ҳамшира ва ходимларни бир ҳафта давомида хашар ўтказишга мажбурлаган.

Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш олиб борилганида, тиббиёт бирлашмаси ходимлари бошқа ҳудуддаги ободонлаштириш ишларига мажбурий тарзда жалб этилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича Косон тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳрисабзда тиббиёт ходимларини мажбуран ўт юлишга мажбурлаган раҳбарга жазо қўлланилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *