Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг сессиясида Жамшид Ҳайдаров вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — “Ургут” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

 

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Президент Шавкат Мирзиёев 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида фаоллар иштирокидаги йиғилишда вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозими жорий этилиши ва бу лавозимга Жамшид Ҳайдаров тайинланишини айтган эди.

Мен ҳар доим Самарқандни соғинаман. Кўп жойларда ишладим, лекин бу вилоятда орттирган тажрибам жуда кўп қўл келади. У пайтлар қўлимиз калта, имкониятимиз чекланган эди.

Шуни эътиборга олиб, ҳар сафар Самарқандга келганимда ўзимга савол бераман: ҳозирги имкониятларни ўша пайтда қилиш мумкинмиди? Имом Бухорий бобомизнинг замонавий мажмуасини ўша пайтда қуриш мумкинмиди?

Юракда жуда катта қийналишлар билан, қачон бўлар экан, деб армон билан ишлаганмиз. Ҳозир замон ўзгарди, одамлар энди кечагидай яшашга мажбур эмас. Энг катта масала – жойлардаги ижро ҳокимияти раҳбарлари бугунги ҳаёт, ҳаракат, шиддатга мос ишлаши керак, – деган эди Шавкат Мирзиёев.

Маълумот ўрнида, у шу пайтга қадар ҳам “Ургут” эркин иқтисодий зонаси дерекциясига раҳбарлик қилиб келган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *