Наманганнинг “Навбаҳор” клуби 19 июли куни халқаро ўртоқлик ўйини ўтказишга қарор қилди. “Лочинлар”га шу куни Қирғизистоннинг “Алай” (Ош) жамоаси рақиб бўлади.

Мазкур жамоа бу йил Тожикистонда марказлашган ҳолда ўтказилган ОФК кубоги гуруҳ босқичида Қаршининг “Насаф” клуби билан бир гуруҳдан жой олиб, қаршиликлардан 0:4 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

“Алай” 8 та жамоа иштирок этадиган Қирғиз Премиер-лига иштирокчиси ва айни пайтда 12 та ўйиндан 22 очко тўплаган ҳолда, 3-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Алай” жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик баҳси 19 июли куни соат 19:00 да Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *