Жорий йилнинг 13 июль куни Наманган вилояти Косонсой туманига сел келиши оқибатида расман 8 киши ҳалок бўлган эди. Ҳалок бўлганларнинг барчаси Наманган шаҳридан. Уларнинг энг каттаси 48, энг кичиги эса 6 ёш эди ва 7 ёшли бола бедарак йўқолганди.

 

Фавқулодда вазиятлар хизматининг маълум қилишича, олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида бугун, 17 июль куни эрта тонгда 2014 йилда туғилган, 7 ёшли боланинг жасади Косонсой сойининг “Тагижар” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган. Таъкидлаб ўтиш жоиз, 14 июль куни тонгда Муҳаммадюсуф Рустамовнинг укаси 6 ёшли Абубакр Рустамов ерга қўйилган эди.

13 июль куни тонгда Косонсойга оиламиз аёлларини дам олгани олиб чиққандик. Соат 11.00 лар чамасида ўғилларим — Муҳаммадюсуф ва Абубакрни ҳам ўзим билан бирга олиб бордим. Тушлик қилиб бўлганимиздан сўнг улар сойга, сув бўйига тушиб кетишди. Бироз ўтган сўнг ўша томонда қий-чув, тўполон бўлиб кетди.

Одамларни сел оқизиб кетди, дейишди. Кейин билсам, улар орасида ўғилларим ҳам бор экан. Абубакрни бугун дафн этиб келдик. Муҳаммадюсуфни қидиряпмиз, ҳали топилганича йўқ. Бу оиламиз, қариндош-уруғларимиз учун жуда катта мусибат бўлди, чунки ҳалок бўлган ва касалхоналарга мурожаат этганларнинг аксарияти бизнинг яқинларимиз”, дейди Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи 30 ёшли ҳунарманд Азимжон Аҳмаджонов.

Эслатиб ўтамиз, сел оқимлари 13 июль куни 13:20ларда Наманган вилояти Косонсой тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Косонсой” сойига 60 метр.куб ҳажмда сел сувлари оқиб келган.

Унинг натижасида Косонсой тумани “Маҳмудий Аъзам” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Косонсой” сойи қирғоғида жойлашган, ушбу туманда яшовчи фуқарога тегишли бўлган, дам олиш масканида дам олаётган ва сойга чўмилиш учун тушган фуқароларни сел сувлари оқизиб кетган. Натижада 8 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 6 нафар фуқаро қутқариб қолинган. 1 нафар бедарак йўқолган фуқаро қидирилаётган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *