Наманган вилояти Косонсой туманидаги соҳилларда жойлашган дам олиш масканларининг ҳолати ўрганилиб, ноқонуний қурилган бино ва қурилмалар буздирилди. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.

                                                                                   ФОТО: Daryo.uz

Маълум бўлишича, ушбу ўрганиш ишларини вилоят қурилиш бош бошқармаси ва вилоят қурилиш соҳасида назорат ҳудудий назорат инспекцияси мутахассислари амалга оширмоқда ва уларга ФВБ ходимлари яқиндан ёрдам бермоқда.

                                                                       ФОТО: Daryo.uz

Наманган вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Дилшодбек Ниязовнинг айтишича, ўрганишлар 15 июль куни бошланган, ҳозирда ҳам давом этмоқда.

Бир куннинг ўзида 50 дан ортиқ ҳордиқ масканлари кўздан кечирилган. Аксарият сой соҳилидаги тақиқланган жойларга ҳеч қандай рухсатсиз бундай масканлар тиклангани аниқланган.

                                                                             ФОТО: Daryo.uz

Ҳозиргача Косонсой соҳилларида ноқонуний қурилган бино ва қурилмалардан 100 га яқини буздирилди ва 50 дан ортиқ кўчма қурилмалар, яъни сўри ва ўриндиқлар олдириб ташланди.

                                                                                 ФОТО: Daryo.uz

Уларнинг эгаларига Косонсой туман ҳокимлиги ҳузурида тузилган ишчи гуруҳ томонидан огоҳлантириш хатлари берилди. Косонсойдаги дам олиш масканлари фаолиятини тартибга солиш юзасидан ишлар давом эттирилмоқда.

                                                                    ФОТО: Daryo.uz

Мутасаддиларнинг маълум қилишича, бундай тадбирлар келгусида катта талафот ва хавф-хатарларнинг олдини олишда ёрдам беради.

 

Эслатиб ўтамиз, Косонсой туманида 2021 йил 13 июль куни юз берган сел ёпирилиши қурбонлари сони 9 кишига етди. Уларнинг барчаси Наманган шаҳридан Косонсой соҳилларига дам олиш учун чиққан фуқаролар бўлган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *