Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган ялпи мажлисида Ўзбекистонда фуқароларнинг соғлиғини сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш доирасида амалга оширилаётган ишлар кенг муҳокама қилинди.

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазири А. Хаджибаев ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. Юсупалиевнинг ахбороти эшитилди.

Мажлисда депутатлар охирги вақтларда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари бутун дунёда, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам яна кўпая бошлагани хавотирга сабаб бўлаётганини таъкидладилар. Айниқса, аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш масаласи қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Айрим депутатлар эмлаш тадбирларини «мажбурий тартибда» амалга ошириш зарурлигини таъкидлашди. Баъзилари эса, буни аксини айтишди. Муҳокамалар давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов қуйидагиларни таъкидлади:

Аввало, ушбу масала, яъни аҳолини коронавирус инфекциясига қарши “мажбурий эмлаш”ни жорий қилиш, ялпи йиғилиш кун тартибига қўйилмаган. Аксинча, эмлаш ишларини ташкилий жиҳатдан тўғри ва самарали йўлга қўйиш, бу борада фуқароларимизнинг хавфсизлигини кенгроқ таъминлаш биринчи галдаги вазифа эканлигидан келиб чиқиб, вакцинация ишларини муҳокама қилиш, тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсад қилиб олинган.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, айни пайтда мамлакатда амалда бўлган “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунда фуқаронинг ўз ихтиёри билан розилик бериши тиббий аралашувнинг дастлабки зарур шарти эканлиги белгилаб қўйилмаган. Шунингдек, фуқаро ва унинг қонуний вакили тиббий аралашувни рад этиш ёки унинг тўхтатилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга деган талаб қатъий мустаҳкамлаб қўйилган.

Худди шу каби нормалар бошқа бир қатор қонунларда ҳам мавжудлиги эмлаш тадбирларини мажбурий тарзда амалга ошириш мумкин эмаслигини кўрсатади. Яъни, эмлаш тадбирларини мажбурий амалга ошириш учун аввало, бир қатор ҳуқуқий ҳужжатларга белгиланган тартибда ўзгартиш ёки қўшимчалар киритиш талаб этилади”, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *