Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани “Хайробод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, тиббиёт муассасаси ҳамшираси С.А. маҳалла ҳудудида бошқарувидаги “Cobalt” билан ўрта умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчисини уриб юборди.

Хайробод маҳалласида яшовчи жабрланувчи қиз бир неча қовурғалари синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг 16 июль куни соат 12:45ларда Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Садда МФЙ ҳудудида ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган Б.Б. “МАN” русумли юк автомобилини бошқариб келаётган вақтда йўл четида тўхтаб турган “Cobalt” русумли автомобилга тўқнашиб  йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Тўқнашув оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, транспорт воситаларига зарар етган.

Мазкур  йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда эхтиёткор бўлиб ҳаракатланишларини ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз”, – дейилади хабарда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *