Халқ демократик партияси депутати Феруза Жўрабековнага кўра Ўзбекистондаги энг ўғри банклардан бири бу “Агробанк”. Чунки “Агробанк” ўқитувчилар таътил пулларини нақдлаштириш жараёнида мижозларидан 1 фоизлик устама олиб қолади.

Шунингдек, депутат Ўзбекистон фуқароларини коронавирусга қарши вакцина олишни мажбурийлаштириш тўғри эмаслиги ҳамда нима учун шифокорлар чет элга кетиб қолаётгани сабабларини тушунтирган.

Бундан ташқари ХДП депутати “Агробанк” олиб қолаётган зарра фоизларга оддий фуқаро бир килограм ёғ харид қилиб, уни бир ҳафта оила харажатларида ишлатишини айтиб, бундай ноҳақликка чидолмаётганини норозилик кайфиятида таъкидлаган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *