Германияда кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган сув тошқинида ҳалок бўлганлар сони 133 нафарга етди. Бу ҳақда РИА Новости  Bild нашрига таяниб хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ушбу табиат ҳодисаси оқибатида, Рейнланд-Пфальц федерал штатидан 90 киши, Шимолий Рейн-Вестфалидан 43 нафар одам ҳалок бўлган.  Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, Кёлн яқинидаги Эрфтстадт шаҳрида вазият ёмонлашган ва бир нечта уйлар вайрон бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Германияда душанба кунидан бери ёмғирлар давом этмоқда, бунинг натижасида Европанинг ғарбий қисмига келган “Бернд” циклони сабаб бўлган. Асосий зарба ғарбий ва жануби-ғарбий минтақаларга тўғри келиб, у ерда дарёлар, шу жумладан, Рейн дарёлар қирғоғидан тошиб, кўчаларни сув босган.

Ҳозирда Шимолий Рейн-Вестфалиянинг бешта туманида эвакуация ишлари олиб борилмоқда, чунки ушбу ҳудудда жойлашган тўғон бузилиши хавфи ҳам мавжуд.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *