Германиянинг ғарбий қисмидаги тўғоннинг бузилиши сабабли 700 га яқин аҳоли эвакуация қилинди. Бу ҳақда «Bild» газетасига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Таъкидланишича, тўғон бузилишидан етган зарар миқдорини аниқлаш ҳали ҳам қийин бўлмоқда. Шунингдек, Германиянинг ғарбий қисмидан 700 га яқин аҳоли тўғон бузилиши сабабли эвакуация қилинган.

Хабарга кўра, Райн дарёси тўғонининг ёрилиши туфайли Гейнсберг туманининг (Германиянинг ғарбий қисмида жойлашган Шимолий Рейн-Вестфалия федерал штати) 700 га яқин аҳолиси уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Қутқарув хизматлари ҳозирда Вассенбергнинг Офховен ҳудудидан аҳолини эвакуация қилмоқда.

12 июлдан буён Германиянинг ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида кучли ёмғир ёғиб, ҳалокатли тошқинни келтириб чиқарди. Ёмғир ёғиши сабабли, Рейн Аҳр ва Мозел ирмоқлари ҳамда кичик Зауер, Прум, Немс, Киел ва Эрфт дарёлари қирғоқларидан тошиб кетган.

Сув тошқинидан энг кўп зарар кўрган ҳудудлардан бири Германиянинг ғарбий қисмидаги Аҳрвайлер тумани (Рейнланд-Пфалз) бўлиб, у ерда 90 дан ортиқ киши вафот этган ва қурбонлар сони аллақачон 618 кишига етган. Сўнгги маълумотларга кўра, 133 киши Германиядаги офат оқибатлари сабаб бедарак йўқолган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *