“Реал Мадрид” президенти Флорентино Переснинг футболчи ва мураббийларнинг ҳақоратлаган аудиолари тарқалишда давом этмоқда. Переснинг энди Фигуни жуда ҳам қаттиқ ҳақорат қилганини ABC El Confidencial  нашрига асосланиб тарқатди.

Ушбу аудио ёзувда шундай дейилади: Фигу кийиниш хонасидаги ҳамма нарсани бузди. Таркибда энг яхшиси Зидан эди, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Фигу ҳам Рауль сингари фоҳишанинг боласи. Фигу ва Рауль жамоада энг ёмони эди“, – деди Перес.

Эслатиб ўтамиз, Переснинг аввалроқ Рауль, Касильяс, Роналду, Дел Боске ва Моуриньоларни ҳақорат қилган аудиолари тарқалган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *